1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор 3D форматда анимацион фильм намойиш этилди

Фильм премьерасида Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонда илк бор 3D форматда анимацион фильм намойиш этилди

 

Саида Мирзиёева ўғли Шавкатжон билан биргаликда «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» мултфилми премьерасида иштирок этди.

 

Тадбирда 2 минг нафарга яқин болалар қатнашди.

 

Саида Мирзиёева болалар томошабини ниҳоятда самимий ва талабчан эканини таъкидлади. Унинг фикрича, агар бола экрандан кўз узмай томоша қилаётган бўлса, демак, ижодий жамоа ўз ишини сидқидилдан бажарган бўлади.

 

Қайд этилишича, «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» Ўзбекистон тарихида илк бор 3Д форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм бўлиб, бу миллий анимация ривожи йўлидаги муҳим ва тарихий қадамдир.

 

Саида Мирзиёева она сифатида болалар ўз она тилида, миллий руҳга яқин ва замонавий анимацион маҳсулотлар билан улғайиши ниҳоятда муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

 

Шу муносабат билан у фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ҳамда бутун ижодий жамоага миннатдорлик билдириб, келгусида янада катта ютуқлар ва янги ижодий муваффақиятлар тилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика