Ўзбекистон

Ўзбекистонда инверсия сабаб ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача давом этиши мумкин

Тошкент шаҳридаги 12 та ва Тошкент вилоятидаги 22 та ишлаб чиқариш корхонасида текширувлар ўтказилиб, чоралар кўрилди.

Ўзбекистонда инверсия сабаб ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача давом этиши мумкин

 

Сўнгги кунларда мамлакатимизда ҳарорат инверсияси билан боғлиқ ноқулай метеорологик шароитлар оқибатида ҳаво сифати пасайиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Искандар Қутбиддинов маълумот берди.

 

Унинг таъкидлашича, кундузги ва кечки ҳаво ҳарорати айрим ҳолларда 14 градусгача кескин фарқ қилиши, туман тушиши ва шамол тезлигининг пасайиши ифлослантирувчи моддаларнинг атмосфера ҳавосида тарқалишини қийинлаштирмоқда.

 

Махсус комиссия ўз фаолиятини тўхтатмаган бўлиб, аҳолига мунтазам ахборот бериш, шунингдек, тегишли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланмоқда. Бугунги кунда эътибор саноат ва хўжалик субъектларида экологик рейдлар ва назорат тадбирларига қаратилган. Ноқулай об-ҳаво шароитида атмосфера ҳавосига антропоген юкламани камайтириш мақсадида корхоналарнинг қувватлари чекланмоқда ва айрим корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилмоқда.

 

1–7 январ кунлари Тошкент шаҳридаги 12 та ва Тошкент вилоятидаги 22 та ишлаб чиқариш корхонасида текширувлар ўтказилиб, таъсирчан чоралар кўрилди. Шу билан бирга, профилактик мониторинг тадбирлари кучайтирилди ва атмосфера ҳавоси сифати тезкор баҳолаб борилмоқда.

 

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, ноқулай метеорологик шароитлар 16–17 январга қадар сақланиши кутилмоқда. Кейинги ҳафтада антитциклонларнинг келиши, ёғингарчилик ва шамол тезлигининг ошиши билан атмосфера ҳавоси сифати нормаллашиши кутилмоқда.

 

Махсус комиссия томонидан кўрилаётган барча чоралар илмий асосланган тавсияларга мувофиқ, юзага келган хавфларни минималлаштириш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"