Ўзбекистон

Ўзбекистонда жазони ўтаб чиққан шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларга тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларни ўргатиш тартиби йўлга қўйилади

Ўзбекистонда жазони ўтаб чиққан шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Унда қайд этилишича, 2023 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига ишга қабул қилинган жазони  ижро этиш муассасаларидан озод этилган ҳар бир шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

 

Бунда субсидия, ишга жойлаштирилган шахс иш жойида камида 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг тўланади. Шунингдек, Ички ишлар органлари томонидан фуқаро жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотни меҳнат органларига тақдим этиб борилади.

 

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларга тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларни ўргатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 

  • касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатишга оид махсус ўқув курслари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ташкил этилади;
  • хорижий тилларни ўргатиш ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларида Ички ишлар вазирлиги томонидан  2023 йил 1 ноябрдан бошлаб масофавий таълим шаклида ташкил этилади;
  • Бунда, касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларни ўргатиш харажатлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг тегишли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.