1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Ўзбекистонда жуда тез пишадиган қовун нави яратилди

14:08 / 12.06.2022

1.4k

Ўзбекистонда жуда тез пишадиган қовун нави яратилди

Ўзбекистонда жуда тез пишадиган қовун нави яратилди

Унга “Зарҳал” деб ном берилган.

 

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг селекционер олимлари янги қовун навини ихтиро қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий телеграм каналида хабар берилди.


Қайд этилишича, “Зарҳал” номи берилган ушбу дурагай фақат иссиқхонада етиштирилади. Уни ўта эртапишар тоифага киритиш мумкин. Қовун 72-78 кун давомида ўсади. Унинг палаги бақувват, сершох, барги эса, кенг, қалин, тўқ яшил рангли, қирқимлидир.


Ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади. Юзаси эса текис, сариқ рангда. Устида яшил рангли чизиқлар тортилган. Ички қисми оқиш, хўшбўй ҳидли.


Мазкур нав касалликларга чидамли ҳисобланади. Таркибидаги қуруқ модда миқдори 13,5-14,5 фоизни ташкил этса, қанд миқдори 12-13 фоиздангина иборат.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика