Ўзбекистон

Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга махсус ордерлар жорий этилади

2024 йилда 31 нафар фуқаро коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бергани, аммо уларнинг аксарияти фақат миннатдорчилик хатлари билан чеклангани айтилди.

Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга махсус ордерлар жорий этилади

 

Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги механизмлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги таклифлар Президентга коррупцияга қарши сиёсатни кучайтириш бўйича янги чора-тадбирлар доирасидаги йиғилишда тақдим этилди.

 

Маълумотларга кўра, 2024 йилда 31 нафар фуқаро коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган. Қонунчиликда белгиланган пул компенсацияси кўзда тутилган бўлсада, амалиётда уларга асосан фақат миннатдорчилик хатлари берилган. Сўровлар аҳолининг қарийб 30 фоизи ҳимоя механизмлари етарли эмаслиги сабабли қоидабузарликлар ҳақида хабар беришдан қўрқишини кўрсатмоқда. Шу боис, хабар берувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида махсус ордерлар жорий этилиши таклиф этилди.

 

Йиғилишда юқори бюрократик ва рақамлаштирилмаган соҳаларда коррупция хавф манбаларини аниқлаш учун лойиҳа офисларини ташкил этиш таклиф қилинди. Уларнинг фаолияти натижалари мунтазам равишда жамоатчиликка тақдим этиб борилади.

 

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишдан тортиб, қурилиш жараёнларини жойида назорат қилишгача бўлган коррупцияга қарши тадбирларга жамоатчилик иштирокини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Фуқароларнинг фаоллигини рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун” мукофот нишонини таъсис этиш режалаштирилган.

 

Йиғилишда солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Президент ҚҚСни автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимига ўтиш жараёнини тезлаштириш ва инсон омилидан келиб чиқадиган хатоларни камайтиришни топширди.

custom img

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"