Ўзбекистон

Ўзбекистонда махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим тизими жорий этилади

Инклюзив таълим болаларнинг жамиятга мослашуви ва ривожланишини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим тизими жорий этилади

Ўзбекистонда махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим тизимини кенг жорий этиш чоралари белгиланди. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ҳукумат томонидан ушбу тоифадаги болаларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, уларни жамиятга интеграция қилиш ҳамда индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор тасдиқланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибида Кўп функцияли инклюзив ресурс маркази ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ёки интернат мактаблари негизида биттадан Кўп функцияли инклюзив ресурс мактаби ташкил этилади.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ушбу инклюзив марказлар таркибида экспериментал асосда инклюзив-тузатиш мактаблари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини мослаштириш, ўрганиш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек индивидуал ўқув режалари асосида тузатиш ва қўшимча машғулотлар ташкил этилади.

 

Оддий мактаблардаги инклюзив синфларда таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун инклюзив марказлар асосий дарслардан ташқари фанлар, касбий йўналишлар ҳамда тузатиш ишлари бўйича қўшимча машғулотлар ўтказади.

 

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб инклюзив марказлар негизида давлат таълим муассасаларида фаолият юритаётган махсус ўқитувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида профессионал сертификатлаш тизими жорий этилади.

 

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ҳудудларда инклюзив мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"