Ўзбекистонда Россиянинг яна бир университети филиали очилади
Очилиш маросими Татаристон президенти ташрифи кунлари бўлиб ўтади.

Тошкентда Қозон федерал университети филиали очилади. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.
Очилиш маросими Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бўлиб ўтади. Ташриф 10-11 октябрь кунлари режалаштирилган.
Биринчи ўқув йилида бу университетга 330 талаба қабул қилинади. РФ таълим вазирлиги маълумотларига кўра, Россия ОТМ ва филиалларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар 53 мингни ташкил этади.
Аввалроқ Тошкент дизайн ва мода халқаро университети очилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







