Ўзбекистон

Ўзбекистонда Хитойдан мандарин ва ананас импортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди

Импорт маҳсулотларида карантин зараркунандалари аниқлангани боис чеклов ўрнатилди.

Ўзбекистонда Хитойдан мандарин ва ананас импортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди

 

Ўзбекистонда Хитойдан олиб кирилаётган мандарин ва ананас мевалари импортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур қарор Хитойдан етказиб берилаётган мевали маҳсулотлар партияларида ўсимликлар карантини объектларининг мунтазам аниқланаётгани билан боғлиқ. Импорт қилинган мандарин ва ананасларнинг танлаб олинган намуналари Марказий фитосанитария лабораториясида экспертизадан ўтказилган.

 

Лаборатория текширувлари натижасида цитрус оқ-қаноти (Диалеуродес ситри Ашмеад), Шарқ цитрус қалқондори (Унаспис яноненсис Кувана) ҳамда ананас унсимон қурти (Дйсмисоссус бревипес Соскерелл) каби карантин остидаги зарарли организмлар аниқланди. Ушбу зараркунандалар 20 га яқин юк партияларида қайд этилгани маълум қилинди.

 

Зарарланган маҳсулотлар аниқлангани ҳақида Хитой Халқ Республикасининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти расман хабардор қилиниб, тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилди.

 

Тақиқ амал қилаётган даврда Хитойдан олиб келиниши режалаштирилган мандарин ва ананас маҳсулотлари учун карантин рухсатномаларини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди. Мазкур чекловлар тақиққа сабаб бўлган омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар амал қилади.

 

Ушбу чоралар Ўзбекистон ҳудудига хавфли карантин организмларининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

custom img

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

Мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

custom img

Наманганда қарийб 3 минг дона ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"