Ўзбекистон

Ўзбекистондаги Озарбайжон Маданият марказида Наврўз байрами нишонланди

Тадбирда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Озарбайжон Маданият Маркази ходимлари, Ўзбекистон маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, маҳаллий озарбайжонликлар, Тошкентдаги олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистондаги Озарбайжон Маданият марказида Наврўз байрами нишонланди

 

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида Наврўз байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Озарбайжон Маданият Маркази ходимлари, Ўзбекистон маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, маҳаллий озарбайжонликлар, Тошкентдаги олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари, журналистлар иштирок этди.

 

Озарбайжон Маданият маркази фойесида ташкил этилган “Баҳор нафасли Наврўз” номли  кўргазмада Наврўз байрами, Озарбайжоннинг мафтункор табиати акс этган фотосуратлар, шунингдек, Ҳайдар Алиевнинг ҳаёти ва ижоди, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг иқтисодий ислоҳотлари ва миллий маданиятимизга оид сувенирлар намойиш этилди. Иштирокчилар Наврўзга оид байрам таомлар, ширинликлар, шакарбура, пахлава билан меҳмон қилинди.

 

Аввало, тадбир иштирокчиларини Наврўз байрами Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Ҳусайн Гулиев муборакбод этиб, миллий байрамимиз ҳисобланган Наврўз Озарбайжонда, Ўзбекистонда, шунингдек, туркий дунё мамлакатларида нишонланиши, умумий байрам тил, дин, анъана, маданият, урф-одатлар каби халқларимизни бирлаштиришини, мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг кенгайиб бораётгани қардош халқлар ўртасидаги муносабатларга ҳам ижобий таъсир кўрсатаётганини қайд этди.

 

Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик Жамияти Ижрочи директори, профессор Эркин Нуриддинов қардош халқларнинг азалий қадрияти бўлган Наврўз айёми билан қутлар экан, ушбу миллий байрамнинг биргаликда нишонланиши тарихий маданий илдизларимиз нақадар яқин эканининг яна бир ёрқин ифодаси эканига урғу қаратди.

 

Байрам табрикларидан сўнг, Озарбайжонда Наврўз байрамини нишонлаш акс эттирилган фильм намойиш этилди.

 

Тадбирнинг бадиий қисмида Озарбайжон Маданият маркази тасарруфидаги “Хизмат кўрсатган артист Кайкеп Алиева номидаги Озарбайжон қизлари” рақс ансамбли иштирокчилари томонидан миллий ҳамда баҳорий рақслар тақдим этилди. Шунингдек, озарбайжонлик ижрочилар Воҳид Алиев ва Фотима Искандарова, халқаро мукофотлар совриндори Сарвиноз Камалова томонидан озарбайжон ва ўзбек қўшиқлари ижро этилди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

custom img

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"