"Локомотив" клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради.
Тошкент клуби матбуот хизмати хабарига кўра, "темирйўлчилар" Лазизбек Мирзаевни "Леганес" клубига трансфер қилган. "Леганес" жамоаси Ла Лига иштирокчиси саналиб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
"Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини "Локомотив" футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг Ўзбекистон U-17 жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз", - дейилади хабарда.


