1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар 11 ойда таълим хизматларига 34 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади

Таълим хизматлари бозори ўтган йилга нисбатан 8,8 фоизга ошди.

Ўзбекистонликлар 11 ойда таълим хизматларига 34 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 34,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, мазкур даврда таълим хизматлари ҳажми ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

 

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1 триллион сўм;
  • Андижон вилояти — 1,7 триллион сўм;
  • Бухоро вилояти — 1,7 триллион сўм;
  • Жиззах вилояти — 532,3 миллиард сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 1,5 триллион сўм;
  • Навоий вилояти — 438,5 миллиард сўм;
  • Наманган вилояти — 1,7 триллион сўм;
  • Самарқанд вилояти — 2,5 триллион сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 1,2 триллион сўм;
  • Сирдарё вилояти — 343,7 миллиард сўм;
  • Тошкент вилояти — 1,6 триллион сўм;
  • Фарғона вилояти — 2,2 триллион сўм;
  • Хоразм вилояти — 1,1 триллион сўм;
  • Тошкент шаҳри — 16,6 триллион сўм.

 

Қайд этилишича, таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика