Ўзбекистонда аҳолининг сартарошхона ва гўзаллик салонларига сарфлаган маблағлари ҳажми сезиларли ошди. Жорий даврда бу йўналишдаги умумий харажатлар 10,3 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўп.
Ҳудудлар кесимида энг юқори харажат Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахт аҳолиси гўзаллик хизматларига жами 1,7 триллион сўм сарфлаган бўлиб, бу республика бўйича етакчи натижа ҳисобланади.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (1,41 триллион сўм), Самарқанд вилояти (1,30 триллион сўм) ва Тошкент вилояти (1,05 триллион сўм) жойлашган. Мутахассислар бу ҳолатни аҳолининг даромадлари ошиб бораётгани ҳамда гўзаллик ва парваришга бўлган талаб кучаяётгани билан изоҳламоқда.


