Пара-сузувчиларимиз финалга чиқди
Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кун баҳслари бошланди.

Эрта тонгда уч нафар пара-сузувчимиз финал йўлланмаси учун курашди.
Дастлаб Фирдавсбек Мусабеков 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсида ўз гуруҳида иккинчи ўрин билан ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Шундан сўнг Шоҳсанам Тошпўлатова ҳам тўртинчи натижа билан финал иштирокчисига айланди. Aфсуски, Нигора Мирзоҳидовадан омад юз ўгирди ва у саралашда ўз чиқишини тўхтатди.
Шу тариқа, Мусабеков Тошкент вақти билан соат 15:02 да, Тошпўлатова эса 15:08 да медаллар учун курашда қатнашадиган бўлди. Ҳамюртларимизга бўлажак беллашувларда омад тилаб қоламиз!







