1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Паралимпия. Ўзбекистонлик спортчилар финалга йўл олди

Парижда Паралимпия мусобақалари старт олди.

Паралимпия. Ўзбекистонлик спортчилар финалга йўл олди

 

Эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Ушбу масофада стартга чиққан ўзбекистонлик спортчилар — Музаффар Турсунхўжаев ҳамда Кирил Панков саралашни муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасига эга бўлди. Ислам Асланов эса ўз гуруҳида 6-ўринни эгаллади.

 

Аёллар ўртасида айнан шу классда 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ушбу дастурда Муслима Одилова ҳамда Шохсанам Тошпўлатова 2- ва 3-ўринларни эгаллаб, ҳал қилувчи финал баҳсига йўл олди.

 

Ушбу йўналишда финал баҳслари бугун, Тошкент вақти билан соат 23:09 да бошланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика