1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Париж-2024: Медаллар жадвалидаги кураш

Хитой ва АҚШ жиддий рақобатга киришган

Париж-2024: Медаллар жадвалидаги кураш

 

Париж-2024 Олимпиадаси якунланишига ҳам атиги икки кун қолди, аммо медаллар жадвалида ким ғолиб чиқиши ҳали аниқ эмас. Хитой ва АҚШ бу бўйича жиддий рақобатга киришган. Айни вақтда америкаликлар биринчи ўринда боришмоқда. Бироқ, олтин медаллар бўйича яққол тенглик кузатилмоқда.

 

Икки кун аввал куннинг биринчи ярмида Хитой кучли муваффақиятга эришди. Каноэда эшкак эшувчилар, боксчилар ва стол теннисчиларининг саъй-ҳаракатлари билан жамоа пешқадамликни қўлга киритди. Шу тариқа хитойликлар 33 та олтин медаль билан биринчи ўринни сақлаб қолишгандек туюлганди, аммо кечки дастурларда америкаликлар иккита олтин медални қўлга киритишди. Натижада АҚШ терма жамоаси Хитой билан олтин медаллар сони бўйича тенглашиб олди.

 

Кумуш медаллар сони бўйича АҚШ олдинда. Уларда жами 111 та медаль мавжуд, хитойликларда эса бу кўрсаткич 83 та ташкил этади. Аммо медаллар жадвалида олтин энг муҳими бўлгани учун уларда ғалаба қозониш имконияти бор.

 

Австралия учинчи ўринда мустаҳкам жойлашган. Япония кучли учликка якун ясаб бермоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика