Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сиярто Европа Иттифоқининг стратегик ҳужжатларига кўра, аъзо давлатлар 2029 йилгача жанговар шайликка эришиши лозимлигини маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, бу 2030 йилда Европа ва Россия ўртасида эҳтимолий ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик белгиси сифатида қабул қилиниши мумкин.
Сиярто шунингдек, келгуси даврда бутун қитъанинг ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан нисбатан хавфли даврга кириш эҳтимоли мавжудлигини таъкидлади. Вазирнинг сўзларига кўра, Европа давлатлари ушбу стратегик чораларни ўз хавфсизлигини таъминлаш ва ҳудудий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширмоқда.


