“Покистон икки фронтда жангга тайёр” — Хавозҳа Асиф
Мудофаа вазири Ҳиндистон ва Афғонистон билан юзага келиши мумкин можаро ҳолатига тайёр эканини маълум қилди.

Покистон мудофаа вазири Хавозҳа Асиф мамлакатнинг икки фронтда — шарқда Ҳиндистон ва ғарбда Афғонистон билан тўқнашувга тайёр эканини эълон қилди. Бу баёнот Исломободдаги портлаш воқеасидан сўнг маълум қилинди, деб хабар беради Афгҳанистан Интернатионал.
Вазир нутқида, “Биз шарқда Ҳиндистон, ғарбда Афғонистон билан тўқнашишга тайёрмиз. Биринчи жангда Худо бизга ёрдам берган, иккинчисида ҳам ёрдам беради”, деган.
Экспертлар Покистоннинг бундай баёнотлари минтақавий хавфсизлик ва дипломатик вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Ушбу сўзлар икки қўшни давлат билан муносабатларда кескинликни ошириши мумкинлиги айтилмоқда.







