Жаҳон

Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

Имрон Хон ва унинг рафиқаси давлат совғалари билан боғлиқ коррупция иши бўйича айбланмоқда.

Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

 

Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Биби коррупция билан боғлиқ жиноят иши бўйича 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.

 

Покистон Федерал қидирув агентлигининг махсус суди 20 декабрь куни эълон қилган ҳукмга кўра, Имрон Хон ва Бушра Бибига давлат совғаларини арзонлаштирилган нархларда сотиб олиш орқали қонунни бузганлик айби қўйилди. Суд қарорига биноан, уларга 10 йил ишончни суиистеъмол қилиш, 7 йил эса коррупцияга қарши қонунчиликни бузиш моддаси асосида жазо тайинланди. Шунингдек, эр-хотинга йирик миқдорда жарима жазоси ҳам белгиланди.

 

Мазкур иш Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан расмий ташрифлар чоғида Имрон Хонга совға қилинган ҳашаматли соатлар билан боғлиқ. Прокуратура маълумотларига кўра, ушбу совғалар давлат мулки ҳисобланган бўлиб, уларни белгиланган тартибдан четга чиққан ҳолда жуда паст нархларда сотиб олиш орқали давлат бюджетига бир неча миллион рупий миқдорида зарар етказилган.

 

Имрон Хон 2023 йил август ойидан буён қамоқда сақланмоқда. У аввалроқ ер билан боғлиқ бошқа коррупция иши бўйича 14 йилга ҳукм қилинган. Маълум қилинишича, янги 17 йиллик жазо муддати аввалги жазони ўтаб бўлгач кучга киради.

 

Собиқ бош вазирнинг адвокатлари суд қарорини адолатсиз дея баҳолаб, ҳукм ҳимоя томонининг далиллари тўлиқ кўриб чиқилмасдан чиқарилганини билдирди. Имрон Хон мазкур қарор устидан Исломобод Олий судига апелляция бериш ниятида.

 

Хоннинг сиёсий партияси ушбу жиноят ишларини сиёсий босим ва танлаб жазолашнинг бир кўриниши сифатида баҳоламоқда.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"