Жаҳон

Покистонда Ислом уламолари қурултойида теракт содир этилди

Ҳодиса оқибатда 44 киши ҳалок бўлди.

Покистонда Ислом уламолари қурултойида теракт содир этилди

 

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган теракт қурбонлари сони 44 кишига етди. 

 

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, портлаш мамлакат коалицион ҳукумати ҳамкорларидан бири — Ислом уламолари жамияти қурултойи бўлиб ўтган бинода содир бўлган.

 

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Портлаш оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши жароҳатланди.

 

Ислом уламолари жамияти қурултойида 500 дан ортиқ делегатлар иштирок этган.

 

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани тергов қилишни ва айбдорларни топишни буюрди.

 

Можаролар ва хавфсизликни ўрганиш институти статистик маълумотларига кўра, йил бошидан буён Покистонда терактлар сони 79 фоизга ошган. Институт маълумотларига кўра, олти ой ичида мамлакатда 271 та теракт содир бўлган ва бунинг оқибатда 389 киши ҳалок бўлган.

custom img

КДРда қайиқ ағдарилиб кетди: 41 киши ҳалок бўлди

Сўнгги йилларда мамлакатда сув транспорти билан боғлиқ ҳалокатларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

custom img

Франция Саудия Арабистонига нефть портини ҳимоя қилиш учун қўшин юборади — Макрон

Янбу портига ҳарбий хизматчилар билан бирга радарлар ва мудофаа тизимлари ҳам жойлаштирилади.

custom img

Украинага 6,6 миллиард евро ажратилади: EИ шартларни келишиб олди

Европа Тинчлик жамғармасидан ажратиладиган маблағ уч йўналишда тақсимланади.

custom img

Роботлар реал ҳаётга тайёрланмоқда: Хитойда 70 дан ортиқ АI машғулот маркази ишга тушди

Улар реал муҳитда фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўрганмоқда.

custom img

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Яна гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Эрон рейсларини тўхтатган давлатлар аэропортлари ҳам ишламаслиги мумкин — Моҳсен Ризоий

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ санкциялари доирасида Эрон рейсларини тўхтатган қўшни давлатларни жавоб чораларидан огоҳлантирди.

custom img

Каспийдаги фожиа: бедарак йўқолган икки ҳарбийнинг жасади топилди

17 ҳарбий хизматчи билан юз берган фожиа ортидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

custom img

Нетаняхунинг БМТдаги нутқига норозилик: делегациялар зални тарк этди

Исроил бош вазири чиқиб кетмаганларни ҳам зални тарк этишга чақирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"