Жаҳон

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Яна гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Қозоғистонда «Ҳазар Қорғони — 2026» машғулотлари вақтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлиши ортидан Мудофаа тизимининг 5 нафар мансабдори ушланди. Улар хизматга лоқайд муносабатда бўлиш ва кемани бошқариш қоидаларини бузишда гумон қилинмоқда.

 

Ушланганлар орасида Қуролли Кучлар Ҳарбий-денгиз кучлари Бош қўмондони штаб бошлиғи — биринчи ўринбосари, икки нафар ҳарбий қисм командири, денгиз пиёдалари ротаси ҳамда катер командирлари бор.

 

Гумонланувчиларнинг барчаси Ақтау шаҳри полиция бошқармасининг вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

 

24 сентябрь куни Қозоғистоннинг Манғистов вилояти соҳилида ўтказилган денгиз машғулотлари вақтида об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли шамол кузатилган. Натижада 17 нафар ҳарбий хизматчи денгизга олиб чиқиб кетилган. Қидирув-қутқарув ишлари давомида уч нафар ҳарбий хизматчи қутқарилган, 14 нафари эса ҳалок бўлган.

 

Ҳозирда терговчилар ҳарбий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишда масъул шахслар томонидан қандай қарорлар қабул қилингани, хавфсизлик талабларига риоя этилгани, об-ҳаво шароити ҳисобга олингани, катернинг техник ҳолати ва мансабдорларнинг ҳаракатларини ўрганмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий-тергов бўлинмаси томонидан тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчиларнинг ҳаракатларига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Тергов Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура назоратида. Қўшимча гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Роботлар реал ҳаётга тайёрланмоқда: Хитойда 70 дан ортиқ АI машғулот маркази ишга тушди

Улар реал муҳитда фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўрганмоқда.

custom img

Эрон рейсларини тўхтатган давлатлар аэропортлари ҳам ишламаслиги мумкин — Моҳсен Ризоий

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ санкциялари доирасида Эрон рейсларини тўхтатган қўшни давлатларни жавоб чораларидан огоҳлантирди.

custom img

Каспийдаги фожиа: бедарак йўқолган икки ҳарбийнинг жасади топилди

17 ҳарбий хизматчи билан юз берган фожиа ортидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

custom img

Нетаняхунинг БМТдаги нутқига норозилик: делегациялар зални тарк этди

Исроил бош вазири чиқиб кетмаганларни ҳам зални тарк этишга чақирган.

custom img

Эрон-АҚШ музокаралари: Теҳрон келишувга тайёрлигини маълум қилди

Эрон президенти июнь ойида АҚШ билан имзоланган келишувни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Ҳарбийлар ҳалок бўлди: Қозоғистонда 25 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Манғистов вилоятида ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий сувга оқиб кетиб, улардан 12 нафари ҳалок бўлди.

custom img

Украина донни Болтиқбўйи орқали экспорт қилмоқчи: 2 млрд долларгача маблағ керак

Ушбу йўналишдан фойдаланиш бир тонна Украина ғалласини ташиш харажатини қарийб 100 долларга оширади.

custom img

Германия қазилма ёқилғидан воз кечади: жараён 2045 йилгача якунланади

Режага кўра, мамлакат 2045 йилгача кўмир, нефть ва газдан фойдаланишни тўлиқ тўхтатишни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"