Жаҳон

Франция Саудия Арабистонига нефть портини ҳимоя қилиш учун қўшин юборади — Макрон

Янбу портига ҳарбий хизматчилар билан бирга радарлар ва мудофаа тизимлари ҳам жойлаштирилади.

Франция Саудия Арабистонига нефть портини ҳимоя қилиш учун қўшин юборади — Макрон

Франция Саудия Арабистонининг ғарбий соҳилидаги Янбу портини ҳимоя қилиш учун ҳарбий хизматчилар, радарлар ва мудофаа тизимларини юборади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.

 

Макроннинг айтишича, Франция бу масалани Саудия Арабистони билан келишган. У юбориладиган кучлар ҳеч қандай можарога аралашмаслигини, фақат Янбудаги объектларни ҳимоя қилишини таъкидлаган.

 

Франция президенти бу чоралар нефть бозоридаги кескинликни юмшатишга ҳам ёрдам беришини билдирган.

 

Маълумот ўрнида. Яман ҳусийлари сўнгги кунларда Саудия Арабистонидаги нефть объектлари, жумладан, Янбудаги Saudi Aramco иншоотларини ракета ва дронлар билан нишонга олганини маълум қилган. Саудия томони эса Янбу ва Тoиф йўналишида учирилган олтита баллистик ракета тутиб қолинганини билдирган.

 

Янбу Қизил денгиз соҳилидаги Саудия Арабистонининг хом нефть экспорти учун асосий портларидан бири ҳисобланади. Порт Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳормуз бўғози орқали кемалар қатновидаги узилишлар фонида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

 

custom img

Украинага 6,6 миллиард евро ажратилади: EИ шартларни келишиб олди

Европа Тинчлик жамғармасидан ажратиладиган маблағ уч йўналишда тақсимланади.

custom img

Роботлар реал ҳаётга тайёрланмоқда: Хитойда 70 дан ортиқ АI машғулот маркази ишга тушди

Улар реал муҳитда фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўрганмоқда.

custom img

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Яна гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Эрон рейсларини тўхтатган давлатлар аэропортлари ҳам ишламаслиги мумкин — Моҳсен Ризоий

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ санкциялари доирасида Эрон рейсларини тўхтатган қўшни давлатларни жавоб чораларидан огоҳлантирди.

custom img

Каспийдаги фожиа: бедарак йўқолган икки ҳарбийнинг жасади топилди

17 ҳарбий хизматчи билан юз берган фожиа ортидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

custom img

Нетаняхунинг БМТдаги нутқига норозилик: делегациялар зални тарк этди

Исроил бош вазири чиқиб кетмаганларни ҳам зални тарк этишга чақирган.

custom img

Эрон-АҚШ музокаралари: Теҳрон келишувга тайёрлигини маълум қилди

Эрон президенти июнь ойида АҚШ билан имзоланган келишувни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Ҳарбийлар ҳалок бўлди: Қозоғистонда 25 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилинди

Манғистов вилоятида ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий сувга оқиб кетиб, улардан 12 нафари ҳалок бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"