Полшанинг Честохова шаҳрида маст эркак ҳайдовчилик имтиҳонини топширмоқчи бўлди.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, шундан сўнг унга имтиҳон топширишга рухсат берилмаган. Воқеа жойига зудлик билан полиция чақирилган.
"Йўл ҳаракати полицияси ходимлари ҳайдовчини алкоголлилик текширувидан ўтказди. Унинг танасида 2,5 ппм алкоголь бор эди", дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, бу эркакнинг амалий ҳайдаш имтиҳонидан ўтишга еттинчи уриниши бўлган. Унинг ўзи полиция билан суҳбатда ўтмишдаги муваффақиятсизликларига стресс сабаб бўлганини ва бу сафар спиртли ичимликлар ичиш орқали дам олишга қарор қилганини айтди.


