Президент лавозимида Путиндан бошқа ҳеч кимни кўрмаяпман—Қодиров
Чеченистон раҳбари Россиядаги президентлик сайловларини кечиктиришни таклиф қилди.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россияда президентлик сайловларини «вақтинчалик» бекор қилишни таклиф қилмоқда.
Бу ҳақда у 7 октябрь куни Грознийда Владимир Путиннинг туғилган куни муносабати билан бўлиб ўтган митингда айтган.
"Мен ҳозирги вазиятда сайловда битта номзод - Владимир Путин бўлиши ҳақида қарор қабул қилишни ёки сайловларни вақтинча бекор қилишни таклиф қиламан", деди у.
У шунингдек, Россия президенти лавозимида бошқа одамни кўрмаслигини ҳам қўшимча қилди.
Қодиров яна бир бор Россиянинг барча муаммолари Европа Иттифоқи ва НАТОга боғлиқ экани таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, президентлик сайловлари 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтиши керак.







