Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Маросимда Қуръон тиловати қилиниб, дуо ўқилди. Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкалларга ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

30 январ куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига эҳтиром билдирди.

 

Тарихий хотира миллат келажагининг мустаҳкам пояси сифатида ёдга олинди. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши ва давлатчилик асосларининг барпо этилишида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг беқиёс хизматлари ҳурмат билан эсланди.

 

Давлат раҳбари ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси барпо этилди ва унинг таваллуд топган 30 январ санаси нишонлаш эзгу анъанага айланди.

 

Маросим давомида Қуръон тиловати қилинди, дуо ўқилди ва Биринчи Президентнинг Ватан манфаатлари йўлидаги фаолияти ҳамда инсоний фазилатлари ёдга олинди.

 

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, шунингдек, илм-фан ва маданият намояндалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги Биринчи Президент ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

custom img

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

Мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

custom img

Наманганда қарийб 3 минг дона ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"