1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Бинали Йилдирим билан учрашувда туркий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва маданий бирликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Президент Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни мультимодал ташувлар бўйича халқаро форумда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Кенгашнинг кўп томонлама ташаббусларни мувофиқлаштириш ва илгари суришдаги ўрни ҳамда фаол иштироки ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Жорий йилда Будапешт ва Габала шаҳарларида ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитларида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган стратегик таклифларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Президентимиз Оқсоқоллар кенгашининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқларнинг миллий анъаналари, маънавий мероси ва маданий бирлигини сақлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни таклиф этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика