1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин Украинага босқин бошланганидан бери илк бор Ҳиндистонга ташриф буюрди

Ташриф АҚШ–Ҳиндистон муносабатларида таранглик кучайган бир паллага тўғри келди.

Путин Украинага босқин бошланганидан бери илк бор Ҳиндистонга ташриф буюрди

Россия президенти Владимир Путин икки кунлик расмий ташриф билан Ҳиндистонга келди. Деҳлида уни бош вазир Нарендра Моди кутиб олди. Путин охирги бор Ҳиндистонга 2021 йилнинг декабрь ойида ташриф буюрган эди. Ташриф айни пайтда АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида сиёсий босим ошган даврга тўғри келди.

 

Путин делегацияси таркибида мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳам бор. Маҳаллий нашрлар у ҳиндистонлик ҳамкасби билан узоқ йиллардан буён музлаб қолган қирувчи самолётлар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиши мумкинлигини хабар қилмоқда. Шунингдек, баъзи манбалар Ҳиндистоннинг Россиянинг янги авлод С-500 ҳаво мудофааси тизимига қизиқиш билдирганини таъкидлаган.

 

Россия кўп йиллар давомида Ҳиндистон қуролли кучларининг асосий қурол-яроғ етказиб берувчиси бўлиб келган, бироқ Деҳли охирги йилларда таъминот манбаларини кенгайтириб, ўз мудофаа саноатини ривожлантирмоқда. Шу билан бирга, 2022 йилдан буён Ҳиндистон Россия нефтининг энг йирик харидорларига айланди ва бу Деҳлига миллиардлаб доллар тежаш имконини берди.

 

Аммо АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистоннинг арзон рус нефтига таяниши Украйнадаги урушни молиялаштираётганини айтиб, Деҳлига босимни кучайтирди. Шунга қарамай, экспертлар Ҳиндистон-Россия алоқалари тўлиқ узилмаслигини, эҳтимол айрим савдо ва энергетик битимларда қисқариш бўлиши мумкинлигини айтмоқда. 2024–2025 йилларда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 68,7 миллиард долларга етган бўлиб, бу пандемиягача бўлган кўрсаткичдан деярли олти баравар юқори.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика