АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп Владимир Путинни Россия бошқа давлатларга бостириб кирган тақдирда оғир оқибатлардан огоҳлантирганини айтди. Собиқ давлат раҳбарининг сўзларига кўра, РФ етакчиси бунга ишонмаган.
“Мен айтгандим: Владимир, буни қилма. Бизнинг дўстлигимизни биласан, бошқа давлатларни босиб олма, акс ҳолда Москва оғир зарба остида қолади”, – деб айтиб ўтди у Сиёсий ҳаракатлар консерватив конференциясида.
Бундан олдин Дональд Трамп Жозеф Байденнинг Украина бўйича сиёсатини танқид қилиб чиққанди. У 24 соат ичида тинчлик ўрнатиши мумкинлигини бот-бот қайтариб келади.


