1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Путиннинг маслаҳатчиси Ўзбекистонга келади

3-6 октябрь кунлари Валерий Фадеев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Путиннинг маслаҳатчиси Ўзбекистонга келади

 

3-6 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти маслаҳатчиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) раиси Валерий Фадеев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Валерий Фадеев Самарқанд давлат университети ва Россия давлат гуманитар университетида ўтказиладиган "Инсон ва замонавий дунё қадриятлари" халқаро конференциясида иштирок этади. Анжуманга етакчи зиёлилар, сиёсат ва жамоат арбоблари таклиф этилган.

 

Иш жадвалида россиялик ватандошларнинг маҳаллий ташкилотлари вакиллари иштирокида гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ҳам ўрин олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика