1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путиннинг вакили АҚШда сулҳ шартларини муҳокама қилди

Учрашув Доналд Трамп маъмурияти ташаббуси билан уюштирилган.

Путиннинг вакили АҚШда сулҳ шартларини муҳокама қилди

 

Россия президентининг махсус вакили ва Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РДИФ) раҳбари Кирилл Дмитриев АҚШнинг Вашингтон шаҳрида нуфузли республикачи сенаторлар билан учрашди. Учрашувда Украина урушини тугатиш имкониятлари ва ўт очишни тўхтатиш бўйича Россия таклиф этган шартлар муҳокама қилинди.

 

Хабарга кўра, Дмитриев сенаторлар Линдси Грем ва Маркуэйн Муллин билан суҳбатлашган. Учрашув Доналд Трамп маъмурияти ташаббуси билан уюштирилгани, музокараларда тинчлик, иқтисодий алоқалар ва ҳатто тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш каби масалалар кўтарилгани таъкидланган. Дмитриев айнан ким билан ва қандай натижага эришилгани ҳақида батафсил маълумот бермаган.

 

Маълумот учун, Дмитриев АҚШ санкциялари остида бўлиб, бу сафар учун унга вақтинчалик виза чекловлари бекор қилинган. У Вашингтонга Россиянинг сулҳга тайёрлиги ва иқтисодий ҳамкорлик таклифларини яна бир бор илгари суриш учун борган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика