1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Қаршида бар ходими меҳмонни пичоқ билан ўлдирди

Бугун бош прокуратура Қарши шаҳридаги "Rubay lounge bar"да содир этилган қотиллик тафсилотларини эълон қилди.

Қаршида бар ходими меҳмонни пичоқ билан ўлдирди

 

 

Воқеа 23 август куни тахминан соат 20:30 ларда Қарши шаҳридаги тунги барлардан бирида содир бўлган. Меҳмонлар ўртасида зиддият юзага келган.

 

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.

 

29 ёшли йигитга барнинг бошқа бир меҳмони унга термулиб тургани ёқмайди. Меҳмонларнинг жанжали пайтида, мижозларни тинчлантириш учун бар ходимларидан бири можарога аралашади. Бироқ, 29 ёшли можаро қўзғатувчиси барменни итариб юборади ва бар ходими ошхона пичоғи билан ҳуқуқбузарга оғир зарба беради. Бунинг натижасида жанжал иштирокчиси касалхонада вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура Жиноят кодексининг 97 -моддаси 1 -қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатди. Гумон қилинувчи - бар ходими процессуал тартибда ҳибсга олинган.

 

Аввалроқ, Қаршилик спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика