Қаршидаги ҳарбий қисмда 18 ёшли аскар вафот этди
Ҳолат бўйича вазирлик маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятида икки ой олдин армияга кузатилган йигит юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мудофааа вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмда хизматни ўтаган муддатли ҳарбий хизматчининг вафот этганлиги ҳолати юзасидан бугунги кунда Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Бош прокуратура мазкур ҳолат синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилишини ва натижаси ҳақида қўшимча хабар берилишини билдирган.







