Қашқадарё вилоятига янги ҳоким тайинланди
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Аввалроқ Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 18 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашишди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Унинг ўрнига Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Маълумот учун: Генерал-майор Мурод Азимов 1976 йил Китоб туманида туғилган. У 2018 йилнинг феврал ойидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.







