Қашқадарёда 350 млн сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Косон туманидаги “B.I.” фермер хўжалиги раҳбари А.Ф. ҳамда Қамаши туманидаги “P.S.” фермер хўжалиги раҳбари С.п. хўжаликнинг электр сув насосларини тижорат мақсадида тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 349,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







