Ўзбекистон

Қашқадарёда блогер ва фермерлар жанжаллашди

Блогер фермерлар ишига аралашиб, уларни ҳақорат қилган.

Қашқадарёда блогер ва фермерлар жанжаллашди

 

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида блогер ҳамда фермерлар ўртасида жанжал чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Кеча, 26 май куни соат 22:30 ларда Яккабоғ тумани Ибн Сино МФЙ ҳудудида жойлашган Пилла маҳсулотини сақлаш омборхонасида пиллаларни қабул қилиб олиш жараёни олиб борилаётган вақтда ўзини блогер “Elmurodblog” деб таништирган фуқаро О.Э. пилла топшириш масканига борган.

 

Шу ерда фермерларнинг ишига аралашиб, уларга турли номуносиб савол жавоблар қилиши оқибатида ўрталарида жанжал келиб чиққан. Ушбу жараёнда фуқаро О.Э. фермерларни ҳақорат қилган.

 

Пилла етиштирувчи фермерлар фуқаро О.Э.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Яккабоғ туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.

 

Ҳолат масъул ходимлар томонидан атрофлича ўрганилиб, фуқаро О.Э.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ҳамда 198-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келишлик учун жиноят ишлар бўйича Яккабоғ тумани судига юборилган.

 

“Барча воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.

 

 

custom img

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилди.

custom img

Трампнинг савдони тўхтатиш таҳдидига Испания бош вазири жавоб қайтарди

Вазир 2003 йилда Ироқда амалга оширилган ҳарбий амалиётни назарда тутиб, "ўтмишдаги хатоларни" такрорламасликка чақирди.

custom img

Илм йўлида янги авлодга илҳом — ёшлар учун намуна бўлаётган олим фаолияти

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида фаолият юритаётган PhD Улуғбек Мирзаев илмий изланишлари ва халқаро тажрибаси билан соғлиқни сақлаш тизими ривожига ҳисса қўшиб, ёш олимлар учун намуна бўлиб келмоқда.

custom img

Тошкентда ёнида ҳомиладор аёли бор ҳайдовчига ҳужум қилган ота ва ўғилга ҳукм ўқилди

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг аёли ҳомиласидан айрилган.

custom img

Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди

Фожиага ҳайдовчининг қувиб ўтиш қоидасини бузиши сабаб бўлган.

custom img

Ироқлик адибнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашрдан чиқди

Китоб Яқин Шарқда содир бўлаётган можаролар фонида халқаро ҳамжамият учун долзарб аҳамият касб этади.

custom img

Президент педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

Фармонга кўра вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этган шахс яна шундай жиноят қилса унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади.

custom img

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"