Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида канал четидаги йўлнинг олдида «Ваз-2106» русумли автомашина ёниб кетганлигини, автомашина ичидаги ҳайдовчи ўриндиғида инсон жасади борлигини ҳақидаги хабарлар тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган.
Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.