1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Қаерга кетяпмиз? Мен у ерга бормоқчи эдим”

Байден ўз боғида адашиб қолди.

“Қаерга кетяпмиз? Мен у ерга бормоқчи эдим”

 

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уй ёнидаги майсазорга дарахт экиш маросимидан кейин йўлни топа олмай адашиб қолди.

 

Сиёсатчи боғнинг бир томонига юришни бошлаб, ҳаракатдан кескин тўхтаган ва атрофидаги қўриқчилардан Оқ уйга бориш учун боғнинг қайси томонига қараб юриш кераклигини сўраган.

 

Қўриқчилар давлат раҳбарига керакли йўналишни кўрсатганларидан сўнг президент ҳамроҳларига “бошқа йўлдан юрмоқчи бўлгани” ҳақида гапирган. Президентнинг атрофидаги одамлар эса унга ўзи истаган йўлдан юриши мумкинлигини айтишган.

 

Маълумот ўрнида, жорий йили 80 ёшни қарши олувчи Жо Байден Қўшма Штатлар тарихидаги энг кекса давлат раҳбари ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика