Жаҳон

Қирғизистон АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин

Мамлакат расмийлари АҚШнинг янги виза депозитлари талабларига жавобан виза сиёсатида ўзаро тенглик тамойилига амал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Қирғизистон АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин

 

Қирғизистон АҚШ фуқаролари учун амал қилаётган визасиз режимни қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан Қирғизистон фуқаролари учун янги виза талабларининг жорий этилиши ўзаро, яъни “ойнага ўхшаш” муносабатни талаб қилади.

 

“Давлат департаменти Қирғизистон фуқароларидан виза аризасини топшириш чоғида 15 минг долларгача виза депозитини тўлашни талаб қилувчи янги тартибларни эълон қилганидан сўнг, биз АҚШ фуқаролари учун жорий этилган визасиз режимни қайта кўриб чиқишни бошлашимиз керак”, — деди Байсалов.

 

У виза сиёсати тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

 

“Виза сиёсати — бу тенглик ва ўзаро ҳурмат масаласидир. Агар фуқароларимизга нисбатан бундай юқори тўсиқлар қўйилса, биз бу ҳолатни эътиборсиз қолдира олмаймиз”, — деди у.

 

Маълум қилинишича, АҚШ томонидан виза қоидаларининг кучайтирилиши фонида 21 январдан бошлаб Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон фуқаролари АҚШга кириш визасига ариза топширишда 5 мингдан 15 минг долларгача миқдорда депозит киритиши шарт бўлади. Депозит суммаси виза суҳбатининг натижаларига қараб белгиланади ва унинг тўланиши виза берилишига кафолат бермайди.

 

Ҳозирча АҚШ расмийлари Қирғизистон томонининг ушбу баёнотига нисбатан расмий муносабат билдирмаган.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"