Жаҳон

Қирғизистон Конституциявий суди ўлим жазосини тиклаш таклифини рад этди

Суднинг таъкидлашича, ўлим жазосини қайта тиклаш конституцияга зид, қабул қилиб бўлмайдиган ва ҳуқуқий жиҳатдан имконсиздир.

Қирғизистон Конституциявий суди ўлим жазосини тиклаш таклифини рад этди

 

Қирғизистон Конституциявий суди болаларни зўрлаш ва зўрлаш билан боғлиқ қотиллик учун ўлим жазосини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Суднинг таъкидлашича, ўлим жазосини қайта тиклаш Конституцияга зид, қабул қилиб бўлмайдиган ва юридик жиҳатдан имконсиздир.

 

Хулосада қайд этилишича, ўлим жазосини тақиқлаш ва яшаш ҳуқуқи устуворлигини эътироф этиш нафақат норматив, балки асосий қадрият мезонидир. Конституцияга ўзгартириш киритиш орқали ўлим жазосини тиклаш ҳуқуқий тараққиёт ва шахс қадр-қиммати устуворлигини бузади.

 

Суд шунингдек, халқаро-ҳуқуқий жиҳатларни ҳам ҳисобга олди. Қирғизистон Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг иккинчи факультатив протоколига аъзо бўлиб, ўлим жазосини бекор қилиш мажбуриятини олган. Шу боис, ўлим жазосини қайта жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси референдумга қўйилиши мумкин эмас ва қонуний ташаббуслар тугатилади.

 

Октябрь ойида президент Садир Жапаров 2007 йилда бекор қилинган ўлим жазосини тиклаш бўйича ўзгартиришлар киритишни топширган эди.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

custom img

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар сабаб 476 та уй шикастланган, 290 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"