Қирғизистон собиқ президенти сиртдан 11,5 йилга қамалди
У учта жиноят иши бўйича айбдор деб топилди.

Қирғизистон суди мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни сиртдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди. У учта жиноят иши бўйича — ноқонуний бойлик орттириш, ер участкаларини эгаллаб олиш ва 2019 йилда Қой-Тош қишлоғида юз берган оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдор деб топилди. Суд қарорига кўра, Атамбаевнинг мол-мулки мусодара қилинади.
Шунингдек, суд қарорига асосан, Атамбаев ва собиқ бош вазир ўринбосари Асқарбек Шодиев давлатга 5,4 миллиард сўм (тахминан 60 миллион АҚШ доллари) тўлаши керак. Шодиевнинг ўзи ҳам мол-мулки мусодара қилиниб, 15,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони ўтаб бўлгач, яна уч йил давомида давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади.







