Жаҳон

Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловларини ўтказиш таклиф қилинди

75 нафар жамоат ва сиёсат вакиллари бу ташаббусни сиёсий барқарорликни таъминлаш зарурати билан изоҳлади.

Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловларини ўтказиш таклиф қилинди

 

Қирғизистонда бир гуруҳ жамоат ва сиёсий арбоблар жорий йилда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Тегишли мурожаат давлат раҳбари ҳамда Жогорку Кенеш спикерига йўлланган бўлиб, ҳужжатни 75 нафар шахс — собиқ бош вазирлар, парламент аъзолари, олимлар ҳамда маданият соҳаси вакиллари имзолаган. Бу ҳақда Kaktus media нашри хабар берди.

 

Ташаббус муаллифлари президентлик ваколат муддати билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар юзасидан жамиятда турли талқинлар мавжудлигини таъкидлаб, сиёсий барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий бўлинишларнинг олдини олиш мақсадида сайловларни имкон қадар тезроқ ўтказишни таклиф этган.

 

Уларнинг фикрича, Конституцияга киритилган ўзгартишлардан сўнг президентлик муддати бўйича ҳуқуқий ноаниқлик юзага келган. Айрим ҳуқуқшунослар амалдаги раҳбар олти йиллик муддатни якунлаши кераклигини айтса, бошқалар беш йиллик янги тизимга ўтишни маъқул деб ҳисобламоқда.

 

Шунингдек, мурожаатда сўнгги йилларда мамлакатда қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилгани қайд этилган. Жумладан, қўшни давлатлар билан чегаравий масалаларни ҳал қилиш, армия салоҳиятини ошириш ҳамда коррупцияга қарши кураш доирасида буджет тушумларини кўпайтириш борасида натижаларга эришилгани таъкидланган.

 

Бироқ ташаббускорлар мамлакат олдида ҳали ҳам муҳим муаммолар мавжудлигини билдирган. Хусусан, давлат қарзининг ортиб бораётгани, қашшоқлик даражаси ҳамда ёшларнинг хорижга чиқиб кетиши масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.

 

Президент маъмурияти мазкур мурожаат юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"