1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди

Суд ҳукмига кўра, собиқ президент коррупция ва оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбдор деб топилган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, тегишли фармонни мамлакатнинг амалдаги президенти Садир Жапаров имзолаган.

 

Қайд этилишича, ушбу қарор Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди 3 июнь куни чиқарган ҳукмини ижро этиш доирасида қабул қилинган. Фармонга мувофиқ, Атамбаев Қирғизистон Республикасининг энг олий мукофоти — “Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони” унвонидан, шунингдек, «Манас» орденининг ИИ даражаси, «Данакер» ордени ва «Данк» медалидан маҳрум этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди Қирғизистонни тарк этган Алмазбек Атамбаевни сиртдан 11 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва унинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.

 

Суд ҳукмига кўра, собиқ президент коррупция, оммавий тартибсизликлар уюштириш ҳамда Қўйтош қишлоғидаги ер майдонларини ноқонуний эгаллашда айбдор деб топилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика