Ўзбекистон

“Қопқоқ масаласида муаммо бўлмаганди” - Бухорода 5 яшар қизалоқ ҳожатхона қудуғида ҳалок бўлди

Ғиждувон туманида 44 ёшли эркак 2023 йилда кўча бўйида ҳожатхона чиқиндиларига мўлжалланган 3 метрли қудуқ ковлатган. Аммо у чуқурликнинг оғзини махсус қопқоқ билан ёпмаган, фақат атрофини бетонлаб, челак тўнтариб қўйган. Қизалоқ эса унинг устига чиқиб, пастга тушиб кетган.

“Қопқоқ масаласида муаммо бўлмаганди” - Бухорода 5 яшар қизалоқ ҳожатхона қудуғида ҳалок бўлди

 

Бухорода 5 ёшли қизалоқ эҳтиёцизлик қурбони бўлди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

Суд ҳукмида келтирилишича, 44 ёшли М.Н. 2023 йилда Ғиждувон туманида оиласи учун уй-жой қурдирган. Сўнг ҳожатхона чиқиндиларини оқизиб юбориш мақсадида умумий фойдаланишда бўлган кўча бўйида 3 метрли қудуқ қазитган. 2025 йил 6 сентябр куни, соат 18:20 ларда М.Н га қўшни бўлган Қ.А.нинг қизи шу кўчада ўйнаб юриб челак устига чиққан ва қудуқ ичига тушиб кетган. Оқибатда, қизалоқ ўткир заҳарланишдан вафот этган. 

 

“Моддий ҳолатим туфайли қудуқ оғзини ёпиш учун махсус қопқоқ сотиб олмагандим.  Усталар қудуқнинг атрофини бетон қоришмаси билан қоплаш вақтида бўёқ челагини ағдариб қўйганди. Бундан мақсад - бетон қоришмаси қудуқ ичига сизиб ўтишини олдини олиш эди. Челакни олиб махсус қопқоқ ўрнатмоқчи эдик. Орадан йиллар ўтган бўлса ҳам бу ишни қилолмадим. Лекин шу пайтгача қопқоқ масаласида бирорта муаммо бўлмаганди”, - дейди у суддаги кўрсатмасида

 

Шунингдек, М.Н. марҳума қизнинг отаси билан ўрталарида адоват ёки келишмовчилик бўлмаганини қайд этиб, суддан енгиллик сўраган. Жабрланувчи томон эса қудуққа челак ағдариб қўйилганига эътибор бермаганини, қўшнисига даъвоси йўқлигини билдирган.

 

2026 йил 16 январ куни ЖИБ Ғиждувон туман суди судланувчи М.Н. Жиноят Кодексининг 102-моддаси 1-қисми(эҳтиёцизлик орқасида одам ўлдириш) билан айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Қайд этиш лозим, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 342-сонли қарорига кўра, кўчалар бўйида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлмаган бино ва иншоотларни қуриш тақиқланган, коммуникация тармоқларини тўғридан-тўғри йўл тўшамасида жойлаштириш мумкин эмас.

 

Шаҳзод Ўроқбоев

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.