Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши вафот этди

Фожиа қўлбола иситиш печининг ноқонуний уланиши оқибатида содир бўлган.

Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши вафот этди

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, 13 декабрь куни “Саманкўл” ОФЙ Қамисшоли аҳоли пункти Фахрийлар кўчасида жойлашган ижарадаги уйда яшаб келган фуқаро A.Ж. уйини иситиш мақсадида қўлбола иситиш печини ўзбошимчалик билан бошқа хонага кўчирган ҳамда уни мўрисиз ҳолда газ тармоғига ноқонуний равишда улаган.

 

Мазкур ҳолат оқибатида хонада газ ёнишидан ҳосил бўлган тутун — ис гази тўпланиб, фуқаро A.Ж. ва унинг икки нафар набираси кучли заҳарланган. Натижада 2011 йилда туғилган A.С. (8-синф ўқувчиси) ва 2015 йилда туғилган A.Қ. (4-синф ўқувчиси) ҳамда фуқаро A.Ж. воқеа жойида вафот этган.

 

Туман ҳокимлиги марҳумларнинг оиласига ижтимоий ёрдам кўрсатилаётганини билдирди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"