Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда қидирувдаги машина масжид ёнидан топилди

Маълум бўлишича, банкдан қарздор фуқаро ўзига тегишли машинани яшириб келган.

Қорақалпоғистонда қидирувдаги машина масжид ёнидан топилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2024 йил 23-май кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.Б.дан ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Нукус филиали фойдасига 118 млн сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, уни хатловга олиш мақсадида қарздор жойлашган манзилга бир неча маротаба борилганида, мулк ушбу манзилда бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Бўлим инспектори Ш.Ималатдинов томонидан Бюронинг Чимбой туман бўлими давлат ижрочиси билан биргаликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида қарздорга тегишли бўлган автомашина Чимбой туманида жойлашган масжид ёнидан топилган.

 

Қарздор томонидан кўрсатилган қаршиликларга қарамасдан автомашина жарима майдончасига қўйилган ва жорий йилнинг 24-ноябрь куни электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

 

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"