Жаҳон

Қўшиқчи Леди Гагага Оқ уйда лавозим берилди

Бундан ташқари, продюсер Брюс Коэн ҳам янги лавозимга тайинланди.

Қўшиқчи Леди Гагага Оқ уйда лавозим берилди

 

Америка президенти қўшиқчи Леди Гагани Оқ уй санъат ва маданият қўмитаси ҳамраиси этиб тайинлади.

 

АҚШ президенти Жо Байден қўшиқчи Леди Гагани Оқ уй санъат ва маданият қўмитаси ҳамраиси этиб тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости Америка администрациясига таяниб хабар берди.

 

Хабарга кўра, Гага 13 та "Грэмми" мукофоти соҳиби бўлиб, бу уни "тарихдаги тижорат соҳасида энг муваффақиятли аёл мусиқачилардан бирига айлантирди".

 

Оқ уй, шунингдек, у "Forbes" журнали дунёнинг энг нуфузли аёллари рўйхатига, бундан ташқари, "Time" журнали талқинига кўра дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига киритилганини эслатди.

 

Бундан ташқари, Байден америкалик продюсер Брюс Коэнни ушбу қўмитанинг яна бир ҳамраиси этиб тайинлади.

 

Маълумот учун: Маданият ва санъат қўмитаси 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси Оқ уйга маданият сиёсати бўйича тавсиялар беришдан иборат. У "санъат ва гуманитар фанларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини кўрсатган" таниқли санъаткорлар, олимлар ва хайриячилардан иборат. Ушбу қўмита аъзолари шахсан АҚШ президенти томонидан тайинланади.

 

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"