1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистон ўзининг учириш мосламасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда

Тегишли дастурга кўра, ракета 2030 йилга қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Қозоғистон ўзининг учириш мосламасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ўзининг учириш мосламасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Тегишли дастурга кўра, ўта енгил учириш мосламаси 2030 йилга қадар яратилиши кўзда тутилган.

 

Бу ҳақда Қозоғистон сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиевнинг ТАСС агентлигига маълум қилган.

 

«Бизнинг Қозоғистондаги ишланмамиз 2030-йилгача амал қиладиган ўта енгил учириш мосламасидир. Биз космик кучнинг муҳим белгиси бўлган мустақил космик парвозларни амалга ошириш учун ўз учириш мосламамизни яратиш мақсадида ушбу дастурни босқичма-босқич ишлаб чиқмоқдамиз», — деди вазир.

 

Мадиевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда 2030 йилга қадар ракета ишлаб чиқиш дастури устида иш олиб бораётган илмий институтлар коалицияси фаолият юритмоқда.

 

Шунингдек, мамлакатда илгари режалаштирилган биринчи метеорологик ракетанинг синовдан ўтказилиши Қозоғистоннинг ўз ўта енгил учириш мосламасини ишлаб чиқиш босқичларидан бири бўлиши қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика