1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда −38 даража совуқ бўлиши кутилмоқда

Kazgidromet синоптиклари 13–15 январ кунлари мамлакат ҳудудига совуқ антитциклон кириб келишини маълум қилди.

Қозоғистонда −38 даража совуқ бўлиши кутилмоқда

 

Қозоғистонда яқин кунларда кескин совуқ об‑ҳаво кузатилиши прогноз қилинмоқда. Kazgidromet синоптиклари 13–15 январ кунлари мамлакат ҳудудига Новая Земля томондан совуқ антициклон кириб келиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Tengri news хабар бермоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қиш фасли бошида илиқ об‑ҳаво ҳукм сурган бўлса‑да, эндиликда ҳақиқий қиш ўзини намоён қилмоқда. Совуқ антициклон дастлаб мамлакатнинг шимолий ҳудудларига таъсир кўрсатади, сўнгра шарқий ва бошқа минтақаларга ёйилади.

 

Прогнозларга кўра, 14 январ куни Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида, 15 январ куни эса шарқий вилоятларда тунги ҳаво ҳарорати −30…−38 даражагача тушиши кутилмоқда. Бу аҳолига кундалик ҳаёт ва транспорт ҳаракатида муайян қийинчиликлар туғдириши мумкин.

 

Шунингдек, антициклоннинг тез ҳаракатланиши шамол кучайишига сабаб бўлади. Мамлакатнинг шимолий қисмидаги айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 28 метргача етиши мумкин. Синоптиклар аҳолига эҳтиёт чораларини кўришни ва об‑ҳаво оғозлантиришларига амал қилишни тавсия этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика