1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда чақалоқлар савдоси билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳ фош этилди

Гумонланувчилар 18 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Қозоғистонда чақалоқлар савдоси билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳ фош этилди

 

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Олмаота шаҳрида янги туғилган чақалоқларни ноқонуний савдо қилишда гумон қилинган уюшган жиноятчилик гуруҳи аниқланиб, фаолияти тўхтатилганини маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, мазкур схема ташкилотчилари ёш аёлларнинг оғир ижтимоий аҳволидан фойдаланиб, уларни фарзандларини учинчи шахсларга пул эвазига топширишга ундаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гуруҳнинг барча аъзоларини ҳибсга олган.

 

Тергов жараёнида 20 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчиларга 18 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва мол-мулкини мусодара қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

 

Шунингдек, Абай вилоятида мажбурий меҳнат билан шуғулланган гуруҳ фаолияти бўйича ҳам тергов олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан 11 та жиноий иш очилган. Чимкент, Ақтўбе, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда ва Қўстанай вилоятларидаги тунги клубларда ўтказилган текширувлар давомида вояга етмаганларни ҳам ўз ичига олган эксплуатация ҳолатлари аниқланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика