Жаҳон

Қозоғистонда ижтимоий тармоқларга рўйхатдан ўтишда паспорт талаби жорий этилиши мумкин

Ушбу ташаббус болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Қозоғистонда ижтимоий тармоқларга рўйхатдан ўтишда паспорт талаби жорий этилиши мумкин

 

Қозоғистонда ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишда паспорт маълумотларидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Мажлис депутати Екатерина Смишляева Марказий коммуникациялар хизмати брифингида маълум қилдидеб хабар беради Tengrinews.

 

Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус болаларни интернетдаги зарарли контентдан ҳимоя қилишга қаратилган чоралар қаторига киради. Депутат ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш режалаштирилмаётганини, балки “рақамли вояга етиш” тушунчаси доирасида айрим контентларга киришни чеклаш кўзда тутилаётганини таъкидлади.

 

Рўйхатдан ўтишда паспорт маълумотларидан фойдаланиш қўшимча ҳимоя воситаси бўлиши мумкин, бироқ бу усулнинг тўлиқ самарадорлиги кафолатланмайди. Смишляева ёшни аниқлашнинг оддий усуллари, хусусан туғилган санани кўрсатиш, кўпинча самарасиз эканини қайд этди.

 

Шу билан бирга, депутат йирик ижтимоий платформалар ҳозирнинг ўзида аккаунт хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш орқали фойдаланувчининг ёш тоифасини аниқлаш ва контентни мослаштириш механизмларидан фойдаланаётганини айтди.

 

Парламент аъзосининг фикрича, болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилишда давлат тақиқлари эмас, балки рақамли платформаларнинг масъулияти муҳим роль ўйнаши лозим. Рақамли муҳитни тартибга солиш бўйича муҳокамалар ҳозирда давом этмоқда.

custom img

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

custom img

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Ливан бош вазири Исроилни “ҳимоясиз тинч аҳолига зарба беришда” айблади.

custom img

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

custom img

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан икки ҳафталик сулҳни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб баҳолади.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 130 дан ошди

12 кун давом этган ёмон об-ҳаво Афғонистонда минглаб уйларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади

2026 йил бошидан буён мессенжер қарийб 12 миллион ҳамжамиятни ёпган.

custom img

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

custom img

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

Маълумотларга кўра, Эрон ва Хитой ўртасида овоздан тез учувчи ракеталар бўйича эҳтимолий келишув муҳокама қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қозоғистонда ижтимоий тармоқларга рўйхатдан ўтишда паспорт талаби жорий этилиши мумкин