Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқаро пора билан ушланди
У полиция ходимидан маъмурий жавобгарликка тортмаслигини сўраган

Қозоғистоннинг Орал шаҳрида полиция ходимига пора бермоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, фуқаро патруль полиция батальони инспекторига 12 минг тенге пора таклиф қилган. У полиция ходимидан маъмурий жавобгарликка тортмаслигини сўраган. Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 367-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан судга қадар тергов ҳаракатлари бошланди.
“Мансабдор шахсга пора бериш Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 367-моддасида назарда тутилган жиноий ҳуқуқбузарлик эканлигини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бунинг учун энг юқори жазо 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишдир”, - деди полиция подполковниги Асхат Иманбаев.







